Петербурглик почта орқали АҚШга иккита граната юбормоқчи бўлди
Санкт-Петербургда яшовчи фуқаро АҚШга иккита граната солинган жўнатмани юборгани фош қилинди. Бу ҳақда 5 июнда "Почта России" матбуот-хизматида РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилинди. Гранаталар солинган қути Пулково аэропортида аниқланган.
Жўнатма АҚШга Париж орқали бориши керак бўлган. Пулково аэропорти хавфсизлик хизмати ва "Почта России" ходимлари халқаро жўнатмаларни махсус ускуналар ёрдамида текшириш вақтида қутида гранатомётнинг гранаталарига ўхшаш иккита металл буюмни аниқлашган.
Шундан кейин воқеа жойига сапёрлар чақиртирилган, улар гранаталарни йўқ қилиш учун уларни қутилардан чиқариб олишган. Жўнатма эгасининг маълумотлари жиноий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиш мақсадида полицияга топширилган.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024