Уммон ташқи ишлар вазири Қатар атрофида можаро юз бераётган вақтда Доҳага келди
Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф Алавий бин Абдуллоҳ 5 июнда Қатар ва унинг минтақадаги қўшнилари билан муносабатлар кескинлашган бир вақтда Доҳага аввал режалаштирилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги маълум қилди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ўзининг уммонлик ҳамкасби билан учрашув ўтказди. Учрашув вақтида томонлар "икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва уларни мустаҳкамлаш йўлларини" ҳамда "умумий манфаатларга мос келувчи ишларни" муҳокама қилишган.
Уммон Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан барча дипломатик алоқаларни узишлари ва барча транспорт алоқаларини тўхтатишларини эълон қилишган куниёқ ўз вакилини Доҳага юборди. Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига кирувчи 6 та давлатдан иккитаси – Уммон ва Кувайт Қатарнинг бойкот қилинишига қўшилишмади. Таҳлилчилар шундан келиб чиқиб, Уммон ва Кувайт Қатар ва у билан алоқаларни узган қўшнилари ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишда воситачилик қилаётганлари бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги тахминни билдиришган.
Мавзуга оид
14:14 / 14.09.2024
Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
09:10 / 18.07.2024