Жаҳон | 23:28 / 11.06.2017
20920
1 дақиқада ўқилади
Кувайт Қатарга ёрдам беришга тайёр
Қатарнинг Форс кўрфази мамлакатлари билан инқирозини дипломатик музокаралар йўли билан тартибга солиш керак. Кувайт ТИВ раҳбари Шайх Сабаҳ Ал-Холид шундай баёнот билан чиқди. "Анадолу" шу ҳақида хабар берди.
Сабаҳнинг сўзларига кўра, Доҳа ва қатор араб мамлакатлари ўртасидаги тушунмовчиликни "муаммоларни минтақадан ташқарига олиб чиқмаган ҳолатда", дипломатик йўл билан ҳал қилиш керак.
"Кувайт юзага келган тушунмовчиликлар сабаб, қатарлик биродарларининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдам беришга тайёр", - деди Кувайт ТИВ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Кувайт минтақадаги зиддиятни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўради.