Спорт | 04:26 / 11.06.2017
33894
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга йўл олган таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи  8-туридан ўрин олган Эронга қарши учрашувда иштирок этиш учун Теҳронга йўл олди.

Tribuna.Uz манбаси берган хабарга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронга 23 нафар футболчи билан йўл олган. Эронга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган таркиб қўйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Пахтакор»), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»).
Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев («Насаф»), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой), Егор Кримец («Бейжинг Гуан», Хитой), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Даврон Хошимов («Пахтакор»), Акмал Шораҳмедов («Насаф»).
Ярим ҳимоячилар: Станислав Андреев («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шангҳай СИПГ»), Сервер Жепаров («Истиқлол», Эрон), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Азиз Ҳайдаров («Ажман», БАА), Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония), Вадим Афонин («Оренбург», Россия).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар), Александр Гейнрих («Ўрдабаси», Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жароҳати сабаб «Локомотив» футболчилари Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаев Эрон терма жамоасига қарши учрашувда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши учрашув 12 июнь куни,  Теҳрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид