Баҳрайнда Қатар билан алоқалар узилишини танқид қилган илк одам ҳибсга олинди
Баҳрайн полицияси ижтимоий тармоқларда Қатарга рўйхушлик билдирган ҳамда Доҳа билан алоқаларни узган Форс кўрфази давлатлари сиёсатини танқид қилишда гумонланган илк шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат прокурорига иқтибос келтирган ҳолда Баҳрайн ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Прокурорнинг айтишича, Баҳрайн прокуратураси ички ишлар вазирлигининг кибержиноятлар бўлимидан интернетда Баҳрайн ва бошқа араб давлатларининг Қатарга нисбатан қарори ҳақида кескин фикр билдирган одам ҳақида хабар олган.
Прокурорнинг таъкидлашича, ҳибсга олинган шахснинг ушбу мақолалари Баҳрайн қироллигининг мавқеи ва обрўсига путур етказган.
Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлади, гумонланувчи ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024