Жамият | 22:01 / 16.06.2017
7505
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида от ўғриси ушланди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи, ишламайдиган, 1986 йилда туғилган Э.М. га тегишли 2 бош отни шу маҳалла ҳудудида жойлашган “Шер Азиз Муҳаммад” фермер хўжалиги дала майдонидан номаълум шахс ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Чуст тумани Янги Ҳаёт қишлоғида яшовчи, ишламайдиган, 1991 йилда туғилган Ш.А содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид