Назарбоев полициячилар маошини оширишга қарор қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ички ишлар идоралари тузилганининг 25 йиллиги ва Полиция куни муносабати билан ички ишлар идоралари ходимлари билан учрашди.
Назарбоев йиғилганларни юбилей сана билан табриклаб, чорак аср аввал айнан шу куни Қозоғистон ички ишлар органлари тузилганини қайд қилиб ўтди.
Назарбоев Қозоғистон полициячилари ҳисобида жасорат ва ҳақиқий қаҳрамонликка кўплаб намуналар борлигини айтиб ўтди.
"Бу одамлар жиноятчилик билан курашишнинг биринчи қаторида турадилар ҳамда фуқаролар эркинликлари ва ҳуқуқларини биринчи бўлиб ҳимоя қиладилар. Охирги йилларда фаолиятингизнинг натижалари очиқ-ойдин кўринмоқда. Ўтган йилга нисбатан жиноятчиликнинг 15 фоиздан кўпроққа пасайгани қайд қилинди", деб айтди Назарбоев.
Назарбоев ички ишлар органлари ходимлари маошларини 1 июлдан бошлаб 25 фоизга ошириш қарорини қабул қилганини маълум қилди.
"Одамлар сизга қараб давлат ҳокимияти ҳақида қарор чиқарадилар. Шу сабабли полициячи барчага ўрнак бўлиши керак. Қозоғистонлик полициячилар бундан буёғига ҳам ўз олижаноб бурчларини муваффақиятли адо этишда барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари, бор куч, тажриба ва ғайратларини аямай ишлашларига ишончим комил", деб ўз сўзларини интиҳолади Қозоғистон президенти.
Назарбоев учрашув давомида бир қатор полициячиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Назарбоев тадбир охирида барча йиғилганларга машаққатли хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларга соғлиқ, фаровонлик ва маъсулиятли ишларида муваффақиятлар тилаб қолди.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024