Жамият | 22:36 / 23.06.2017
7393
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2016 йилда қанча наркожиноятлар фош этилгани маълум  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилда 6646 та наркожиноятлар фош этилган. Улардан 2798 таси наркотик моддаларни ўтказиш-сотиш, 645 таси контрабанда, 1482 таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, 145 таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар 1576 тани ташкил этди.

2016 йилда республикада гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланишида бўлган жами 3 тонна 542,4 кг миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинган.

Республикага афғон наркотиклари асосан, Тожикистон ва Қирғизистондан ҳамда тўғридан-тўғри Афғонистондан Амударё орқали Сурхондарё вилоятига, жанубий-шарқдан – Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ҳамда шимолий-шарқдан – Фарғона водийси ва Тошкент вилоятига олиб кирилади.

Мавзуга оид