Жаҳон | 08:32 / 27.06.2017
14650
3 дақиқада ўқилади

Пекиннинг АҚШнинг Афғонистон бўйича стратегиясидан "боши қотмоқда"

© Flickr / The U.S. Army

Хитой афғон муаммосини ҳал қилишдаги роли фаоллашгани ортида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси лавозимини тугатиш қароридан таажжубланмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон ишлари бўйича махсус элчиси Дэн Сицзюнь айтиб ўтди.

Аввалроқ Washington Post нашри АҚШ давлат департаменти АҚШ Афғонистонга янги қўшинларни юборишга тайёрланаётган вақтда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили лавозимини тугатишга қарор қилганини маълум қилган. Таъкидланишича, махсус вакил вазифаларини бажарувчи Лорел Миллер бу лавозимни 23 июнда тарк этиши керак эди.

"Мен бу хабарни Исломободда бўлганимда ва вазир Ван Ига сафарида ҳамроҳлик қилаётганимда ўқидим. Хабарда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили идораси ёпилгани ва Миллер хоним ўз лавозимини тарк этгани айтилганди. Мен ростини айтсам, АҚШнинг Афғонистон бўйича кейинги сиёсати қандай бўлишини билмайман. Менга бу қарорга Афғонистон ҳукумати қандай муносабат билдиришини билиш жуда қизиқдир, чунки АҚШ афғон масаласини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. Идора ёпилгандан кейин энди нима бўлади? Бу АҚШнинг сиёсатидаги катта ўзгаришлардан дарак берадими?", деб айтди Дэн Сицзюнь Ван Ининг Покистон ва Афғонистонга сафари натижаларига бағишланган матбуот-анжуманда. 

Унинг айтишича, бу лавозим тинчлик музокараларини илгари суриш учун зарур эди. "Ростини айтсам, энди АҚШ музокараларни илгари суриш ўрнига масаланинг ҳарбий томонига кўпроқ эътибор қаратиши-қаратмаслиги менга қоронғу. Ваҳоланки, Миллер хоним менга Пекинда АҚШнинг янги маъмурияти ҳамон сиёсий тартибга солишга  Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг ягона чораси сифатида қарашини айтганди", деб айтди Дэн Сицзюнь.

Хитой, Покистон ва Афғонистон Хитой ташқи ишлар вазирининг Афғонистон ва Покистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнотни чоп этди. Унда айтилишича, Афғонистон ва Покистон инқирозларни бошқариш механизмини яратишга, Хитой эса уларга бунда кўмак кўрсатишига келишиб олинган. Бундан ташқари, уч давлат ўзаро манфаатли саволлар бўйича ҳамкорлик қилиш учун ташқи ишлар вазирлари даражасида уч томонлама мулоқот механизмини яратишга келишиб олишган.  

Мавзуга оид