Туркия Сурия шимолида янги ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкин
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг «Известия» газетасига маълум қилишича, турк қўшинлари Сурия шимолида янги йирик амалиётни ўтказишга тайёр.
«Сурияда ҳозир салбий жараёнлар кетмоқда. Агарда бу бизнинг чегараларимизга таҳдид туғдирса, биз «Фирот қалқони» амалиётидаги каби хатти-ҳаракатни амалга оширамиз», - дея маълум қилди у.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ўзининг назорат ҳудудига Манбиж ва Раққа шаҳарларини ҳам қўшишга тайёр. Бу у ерда курдлар давлати пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун керак.
Бундан ташқари, Туркия президенти, Анқаранинг стратегик шериклари бўлган давлатлар курд ташкилотларидаги «террорчилар билан бирга ҳаракат қилишаётганидан» афсусда эканини билдирди.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024
Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди
15:07 / 07.08.2024