АҚШ олтита мусулмон давлат фуқароларига виза беришда янги мезонларни киритди
АҚШ маъмурияти аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган олтита давлат фуқаролари ва барча қочқинларга виза беришда янги мезонларни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги давлат департаменти меморандумига асосан.
Агентликнинг таъкидлашича, бундай чора тегишли даъвогарларга визани фақатгина АҚШда қалин оилавий ёки иш алоқаларга эга бўлсагина беришни назарда тутади. Қайд этилишича, улар АҚШда ота-онаси, эри ёки хотини, ёши катта фарзандлари ёки ака-ука ҳамда опа-сингиллари яшашини исботлашлари талаб этилади. Узоқ қариндошлар эътиборга олинмайди.
Хабар қилинишича, янги талаблар хориждаги Америка дипломатик ваколатхоналарига чоршанба куни юборилган.
АҚШ олий суди душанба куни Дональд Трампнинг миграция фармони бўйича ишни эшитишга рози бўлди. Кўриб чиқиш ушбу ҳужжатни тўсиб қўйган қуйи поғонадаги судьяларнинг кўпчилик қарори билан вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.
Мавзуга оид
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
21:19 / 01.10.2024
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
20:41 / 01.10.2024
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер 100 ёшга тўлди
09:50 / 01.10.2024