Қатар араб давлатлари билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди
Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний унинг давлати араб давлатлари билан музокараларга боришга тайёрлигини маълум қилди. Унинг айтишича, Доҳа террорчиликни молиялаштиришнинг олдини олиш бўйича қадамлар амалга оширмоқда. Ол Сонийнинг таъкидлашича, у АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан инқироздан чиқишнинг сиёсий йўлларини муҳокама қилган.
9 та давлат – Саудия Арабистони, БАА, Яман, Ливия, Баҳрайн, Мавритания, Маврикий, Мальдив ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларни узишган. 4 та араб давлати Қатардан Эрон билан дипломатик алоқаларни узишни, ҳудудидаги Туркия ҳарбий базаси ва Al Jazeera телеканалини ёпишни ҳамда террорчилар билан алоқаларни узишни талаб қилишган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024