Жаҳон | 16:25 / 30.06.2017
53275
1 дақиқада ўқилади

Москвага кучли шторм ёпирилди (фото)

30 июнь кунининг иккинчи ярмида Россия пойтахти Москва шаҳрида қаттиқ ёмғир қуйиб, кучли шамол бошланди (шамол тезлиги сониясига 22 метрни ташкил этмоқда). Метеорологлар ёғингарчиликнинг 3 ойлик нормаси ёғишини прогноз қилишган (бундай ҳодиса охирги марта 1923 йилда кузатилган).

Ижтимоий тармоқларда осмонни қора булут қоплагани, дўл ёққани тасвирлари тарқалди. Кўчалар сувга тўла бошлаган.

Шаҳарга шторм шимолдан кириб келган.

Москва мэри шаҳар аҳолисига уйларидан чиқмасликни тавсия этмоқда.

Мавзуга оид