Жамият | 14:59 / 01.07.2017
14074
2 дақиқада ўқилади

Андижонда ғалла ўрими авж палласига кирди

Айни пайт Андижон вилояти ғалла майдонларида буғдойга ўроқ тушиб, уни йиғиш ишлари авж палласига кирган. 

Деҳқон ва мутахассисларнинг фикрича, бу йилги ғалланинг чўғи ҳар йилгидан яхши. Вилоятнинг барча фермер ҳўжаликларида куздан бошлаб қилинган машаққатли меҳнатнинг ҳосилидан баракали хирмон кўтарилмоқда.  

 Жумладан,  Олтинкўл туманидаги фермер  ҳўжаликлари 4 минг 590 гектар ерда буғдой парваришлаб, кўзланган 16370 тонналик мақсадга эришдилар.  Уларга ҳудудда тузилган 11 та отряд аъзолари яқиндан ёрдам бермоқда. 

38 йилдан бери деҳқончилик қилиб келаётган Дилшодбек Мансуров бошчилигидаги “Олтинкўл жаннат ёғдуси” ҳўжалигида буғдойнинг “Андижон-4” нави экилиб, гектаридан 71,8 центнердан ҳосил кўтарилди.   

Куни кеча мазкур ҳўжалик деҳқонларининг  меҳнатлари муносиб тақдирланиб,  вилоят ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.     

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
 

Мавзуга оид