Иқтисодиёт | 16:03 / 03.07.2017
35025
2 дақиқада ўқилади

«Агробанк» мижозлар учун янги хизмат жорий этди

«Агробанк» Click тизими билан ҳамкорликда яна бир янги хизмат турини жорий этди.

Эндиликда тизимга уланган барча банк пластик карта эгалари «Агробанк» кредитлари учун тўловларни мобил телефонлари ёрдамида *880# USSD сўрови орқали қулайлик билан тез тўлаш имкониятига эга бўлишди. 

Бунинг учун шунчаки мобил телефон орқали қуйидаги USSD сўровни амалга ошириш кифоя: *880*08755*КредитИД*сумма#ни териш ва чақирув тугмаси босилади.
Бу ерда, КредитИД кредит олинган банк коди (МФО 5 та рақам ва кредитнинг анкета рақами)ни бирга ёзиш лозим. Кредитнинг анкета рақамини аниқлаш учун банк филиалига мурожаат қилинг.

Кредит учун тўловлар онлайн тарзда амалга оширилади. 

Ушбу янги хизмат тури ҳақидаги қўшимча маълумотларни www.agrobank.uz сайтидан ёки банкнинг жойлардаги филиалларидан олишингиз мумкин.

«Агробанк»дан янада кўпроқ имкониятларни кутиб қолинг ва биз билан бирга бўлинг!!!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид