Жаҳон | 16:40 / 04.07.2017
27796
1 дақиқада ўқилади

«Бу эса бақлажон икраси. Чет элдан келтирилган» - Путин Хитой раҳбарини ўзига хос тарзда меҳмон қилди

Россияда бўлиб турган Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг ташрифдан боши осмонга етмоқда.

Владимир Путин расмий учрашувдан кейин ҳамкасбини тушликка таклиф қилди. Кремлда ўтган тушликда меҳмон рус миллий таомлари билан меҳмон қилинган. Улар орасида қора икрали нон, денгиз ўтларидан тайёрланган салат, картошка қайлали чўчқа гўшти каби таомлар бор эди. Ширинлик учун эса шоколадли музқаймоқ тортилган.

Маълум бўлишича, Хитой раҳбари Россияда тайёрланадиган музқаймоқларни жуда яхши кўради ва ўтган йили Владивостокда Владимир Путин ҳамкасбига русча музқаймоқдан бир қутисини совға қилган эди.

Хитой раҳбарининг айтишича, Россиядаги қаймоқ мазали бўлгани учун ҳам музқаймоқлар ширин чиқади.

Путин Хитой раҳбарини мукофотлади

Мавзуга оид