Қатар Халқаро денгиз ташкилотига мурожаат қилди
Қатар Халқаро денгиз ташкилотига (IMO) расмий Доҳага қатор чекловлар ўрнатган араб давлатлари устидан шикоят қилди. Бу ҳақда QNA ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Қатар Транспорт ва алоқалар вазири Жасим ас-Сулатий IMO бош котиби Китаку Лимага араб давлатлари Қатарнинг денгиздаги хавфсизлигига риоя этмаётгани юзасидан билдиришнома йўллаган.
5 июнь куни Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср, Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узганини маълум қилди. Бу давлатлар расмий Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлаш ва араб давлатларининг ички ишларига аралашишда айблади.
Кейинроқ бу давлатлар қаторига Мавритания ва Комор ороллари қўшилди, Иордания ва Жибути эса бу мамлакат билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтирди.
Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн Қатарга 13та талабдан иборат рўйхатни йўллади ва бу талаблар 10 кун ичида бажарилса, санкциялар бекор қилиниши билдирилди. Кейинроқ бу муддат яна 2 кунга узайтирилган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024