Жамият | 16:30 / 04.07.2017
9187
1 дақиқада ўқилади

Шеригининг печеньесини еб қўйган полициячи ишдан бўшатилди

Лондон полициясида қизиқ ҳодиса юз берди. Скотленд-Ярд матбуот хизматининг маълум қилишича, Лондондаги полиция ходимларидан бири ишга келганида олдинги сменадаги ходимдан қолган қутиси очилган печеньега кўзи тушган.

Полициячи ундан татиб кўрган ва бошқаларга ҳам улашган. Кейин эса жанжал юзага келган. Оқибатда шеригининг печеньесини еб қўйган полициячи 1 йилга ўз вазифасидан озод қилинган.

Mirror нашрининг ёзишича, бундай арзимаган ҳолатлар учун полициячиларни ишдан бўшатиш Британия полицияси учун одатий ҳолга айланиб қолган. Нашрда бундай ишдан бўшатишлар билан боғлиқ мингдан ортиқ ҳолат аниқлангани айтилган.

Мавзуга оид