Жаҳон | 17:35 / 05.07.2017
23169
1 дақиқада ўқилади
Фотожамланма: Америкаликлар Мустақиллик кунини қандай нишонлашди?
АҚШда Мустақиллик куни нишонланди. Байрам 1776 йилнинг 4 июлида 13 Америка колонияси томонидан Мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши муносабати билан нишонланади. Ушбу ҳужжатда яшаш, эркинлик ва бахтга интилиш ҳуқуқлари ҳақида сўз боради. Мамлакатда байрам шарафига парадлар, концертлар ва зиёфатлар бўлиб ўтди. Анъанага кўра, америкаликлар хот-дог ва гамбургерлар тайёрлайдиган оилавий пикникларга тўпланишади. Президент Дональд Трамп байрамни пикникда ҳарбийлар оиласи билан бирга нишонлади. Мустақиллик куни байрами бутун мамлакат бўйлаб ранг-баранг мушаклар билан якунланди. "Газета.ру" мавзуга доир фотожамланма билан бўлишди.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024