Ўзбекистон | 18:21 / 06.07.2017
38600
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига боғлиқ хотиралари акс этган материаллар қабул қилинмоқда

Буюк давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў қозонган Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президентини яқиндан билган республика фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқароларидан Ислом Каримовнинг ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ хотиралари акс этган ёзма, фото ва видеоматериалларни қабул қилиш давом этмоқда. "Жаҳон" ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди

Материаллар қуйидаги манзил бўйича юборилиши мумкин:

100163, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 1/1-уй.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа.

Маълумот учун телефон: (0-371) 239-52-27

Электрон почта манзили:  immm@umail.uz, majmua@umail.uz

Мавзуга оид