Спорт | 20:26 / 06.07.2017
7985
1 дақиқада ўқилади

Кирсан Илюмжинов Каспаровнинг шахматга қайтишига муносабатини билдирди

Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов ўз интервьюсида собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаровнинг шахмат фаолиятига қайтиши бўйича ўз фикрларини билдирди.

"У қандайдир бошқа соҳада нимагадир эришмоқчи эди шекил, эҳтимол, у сиёсатдан ҳафсаласи қолгандир. Балки унинг пуллари тугагандир, мусобақа мукофот жамғармасига эга-ку, молиявий масала ҳам муҳим роль ўйнайди.

Нима учун Каспаров фақат тезкор шахмат ва блиц мусобақаларида ўйнайди? Бу йўналишларда шахматчининг моҳирлиги йўқолади, бу ерда тез ўйлаш керак.

Ёки унинг узоқ мусобақаларда ўйнашга вақти йўқми? Эҳтимол, у ўзини аввал тезкор шахматлар ва блицда синаб кўриб, кейин классик шахмат ўйнаши кераклиги ёки йўқлигини ҳал қилса керак", деб айтган Илюмжинов.

Аввалроқ Каспаров Сент-Луисдаги Гран-тур босқичида рапид ва блиц йўналишларида иштирок этиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид