Жаҳон | 19:40 / 06.07.2017
9374
1 дақиқада ўқилади

Трамп Германияга етиб келди

Америка президенти Доналд Трамп Германия етиб келди. Бу ҳақда Аssociated Press хабар тарқатди.

У Ҳамбург шаҳрида ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этади.

Бугун Трамп Польшада бўлиб, мамлакат президенти Анжей Дуда билан учрашганди.

У саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон бўлажак учрашувда икки мамлакат раҳбарлари ўзаро фикр алмашишини айтиб ўтган.

«Жаҳаннамга хуш келибсиз»: Ҳамбург G20 саммити арафасида

Мавзуга оид