Видео: Трамп фуражкасини шамол учирган аскарга меҳрибонлик кўрсатди
АҚШ президенти Доналд Трамп шамол туфайли бош кийим учиб кетган ҳарбий хизматчига ёрдам кўрсатишга беҳуда уринди.
Интернетда тарқалган видеода кўриш мумкинки, Трамп АҚШ денгиз пиёдалари корпуси вертолёти бортига яқинлашиб келганида, аскарлардан бирининг бош кийимини шамол учириб туширганини кўради. Аскар бу вақтда регламентга кўра жойида қотиб туради.
Президент ерга тушган фуражкани олади ва уни аскарнинг бошига қўндиради, аммо шамол фуражкани яна учириб туширади ва Трамп яна бош кийим ортидан қувади.
Якунда Америка президенти ўз ҳаракатини тўхтатиб, ҳарбийнинг елкасига қоқади ва бортга кўтарилади.
Бу тасвир Америка нашрларида тарқалди, кўпчилик президентнинг ҳаракатини олқишлади, ҳатто Трамп билан зиддиятда бўлган CNN томонидан ҳам илиқ фикрлар билдирилди.
Мавзуга оид
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
17:43 / 27.09.2024
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди, Байден Киевга 8 млрд долларлик пакет ажратилишини эълон қилди
08:00 / 27.09.2024
Трамп Зеленский билан Ню-Йоркдаги осмонўпар биносида учрашади
23:26 / 26.09.2024