Ўзбекистон | 13:19 / 10.07.2017
6890
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Фото: uzdaily.uz

2017 йилнинг 11-12 июль кунлари Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Хабарга кўра, меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан Ҳукуматда ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Мавзуга оид