Трамп «катта ғалаба» ҳақида ёзди, у ал-Бағдодийнинг ўлимини назарда тутган бўлиши мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз твиттерида ёздики, айни вақтда ИШИД устидан «катта ғалаба»га эришилди.
«ИШИД устидан катта ғалаба!» — дея ёзган у. Шу билан биргаликда, америкаликлар президенти айнан қандай ғалабани назарда тутаётганига аниқлик киритмаган.
4 июль куни «Сурия демократик кучлари» АҚШ бошчилигидаги коалиция ёрдамида ИШИДнинг Суриядаги таянчи бўлмиш Раққага киргани ҳақида маълум бўлганди.
10 июль куни эса Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсул ИШИД жангариларидан буткул озод этилганини эълон қилди.
11 июль куни ОАВда ИШИД жангарилари ташкилот раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлашгани ҳақида хабар тарқалди.
Кўп ўтмасдан Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ИШИД раҳбари ҳалок бўлганини тасдиқловчи маълумотга эгалигини маълум қилди.
Қайд этиш керакки, кейинги йилларда бир неча марта нашрлар ал-Бағдодийнинг қаттиқ яралангани ёки вафот этгани ҳақида хабарлар берган, аммо бу хабарларнинг ҳеч қайсиси тасдиғини топмаган.
Ал-Бағдодийнинг ўлими тасдиқланса, ИШИДга Саддам Ҳусайн давридаги зобит раҳбарлик қилиши мумкин
Ўтган ой охирида Эрон телевидениеси ал-Бағдодий ҳалок бўлганини тасдиқловчи суратларни тарқатганди.
Мавзуга оид
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
13:12 / 19.11.2024
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
15:30 / 18.11.2024