Ўзбекистон | 17:15 / 14.07.2017
12982
1 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Қозоғистон элчиси билан учрашди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. 

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.

Томонлар аниқ лойиҳаларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш орқали савдо, инвестицион-технология ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик муҳим эканини қайд этишди.

Қозоғистон делегациясига солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистон республикасида ахборот технологияларининг катта ривожи таъкидлаб ўтилди, у барча фаолият соҳаларини автоматлаштиришга хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонга қозоғистонлик мутахассисларнинг кўрсатилган соҳада тажриба алмашиш учун ташрифини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

 

Мавзуга оид