Спорт | 14:27 / 14.07.2017
13725
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Себальос трансфери ҳақида эълон қилди

«Бетис» ярим ҳимоячиси Дани Себальос расман «Реал» футболчисига айланди.

Мадридликлар клуби расмий сайтида футболчи таркибга қўшиб олингани, у билан 6 йиллик шартнома тузилгани ҳақида эълон қилинган.

Трансфер қиймати ошкор этилмаган. Бундан аввалги хабарларда Себальос 15-18 миллион евро атрофидаги пулга олиб келингани ҳақида айтилганди.

Ушбу янги футболчи тақдимоти 20 июль куни ўтказилади.

Қайд этиш керакки, «Реал»Себальос учун рақобатда «Барселона» ва «Ювентус» жамоаларини ортда қолдирди.

Айнан шу футболчи келаётгани туфайли Хамес Родригес жамоани тарк этишга қарор қилди.

Мавзуга оид