Спорт | 10:29 / 14.07.2017
43546
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Бир доллар турасан» - Мейвезер Макгрегорга қарата пул отди

Фото: Getty Images

Бокс бўйича беш вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони кичик Флойд Мейвезер Конор Макгрегорга қарата пуллар отди, деб хабар бермоқда «Р-Спорт».

Ҳодиса Нью-Йоркдаги жангга бағишланган матбуот анжуманида рўй берди. Ирландиялик купюралардан бирини олган ва бу бир доллар эканини маълум қилган.

«Сен бир доллар турасан», - дея жавоб қайтарган Мейвезер.

Эслатиб ўтамиз, кичик Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жанг Лас-Вегасда 26 август куни бўлиб ўтади.

Дуэль олдидан дуэль: Мэйуэзер ва Макгрегор илк бор юзма-юз

Мавзуга оид