Ўзбекистон | 12:05 / 15.07.2017
92679
1 дақиқада ўқилади

Миллий хавфсизлик хизмати генерал-майори Беларусь Давлат чегара қўмитаси раиси билан учрашди

Фото: gpk.gov.by

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари – МХХ чегара қўшинлари Қўмондони Рустам Эминжонов 2017 йилнинг 11-14 июль кунлари Минск ва Брестда Беларусь Давлат чегара қўмитаси раиси генерал-майор Анатолий Лаппо билан амалий учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Беларусь Давлат чегара қўмитаси сайти хабар берди.

Томонлар учрашув давомида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида МДҲ иштирокчи давлатлари Чегара қўшинлари қўмондонлари Кенгаши доирасидаги ҳамда икки томонлама шаклдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди.

Томонлар икки мамлакат давлат чегарасидаги ҳолат, уни ривожлантириш тенденциялари, шунингдек, чегара хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи таҳдид ва муаммоли масалалар юзасидан маълумот алмашишди.

Чегара идоралари раҳбарлари ЧҚҚК доирасида ва икки томонлама шаклда чегараларни қўриқлаш ҳамда чегара инфратузилмасини такомиллаштириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Мавзуга оид