Бошқотирмалар ечишнинг фойдаси аниқланди
Бир гуруҳ британиялик олимлар кроссвордлар (бошқотирма) ишлаш ва бош мия саломатлиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Мутахассислар Лондон бўлиб ўтган AAIC 2017 халқаро конференцияда шу мавзуда маъруза қилишди, деб ёзмоқда EurekAlert нашри.
Олимлар 50 ёшдан катта бўлган 17 минг соғлом киши орасида сўров ўтказиб, улардан бир нечта вазифани ҳам адо этишни сўрашган. Натижада маълум бўлишича, ҳар куни турли хил бошқотирмаларни бажариш инсон мияси соғлиғини яхшилайди ва унинг фаолиятини кучайтиради.
«Биз кроссвордларни кўп ишлайдиганлар билан диққатни талаб этувчи, мантиқий ва хотирага доир вазифаларни бажарувчилар ўртасида боғлиқликни аниқладик», — деган тадқиқотнинг етакчи муаллифи Кит Веснес. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотда иштирок этганлар орасида бошқотирмаларни кўпроқ бажарувчилар ўзларидан 10 ёш кичик бўлганлар сингари топшириқларни уддалашган.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024