Жаҳон | 19:58 / 17.07.2017
8899
1 дақиқада ўқилади
Доҳа БААни айблаб чиқди
Доҳа Қатар давлат ахборот агентлигига киберҳужумда БААни айблади. Бу ҳолат Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида инқирозни юзага келтирган, деб хабар бермоқда Reuters.
Аввалроқ The Washington Post’да Қатар ОАВга ҳужум БАА томонидан ташкиллаштирилгани ҳақида мақола эълон қилинди.
«The Washington Post’да эълон қилинган маълумот БАА ва Амирликларнинг юқори мансабли амалдорлари Қатар янгиликлар агентлигига уюштирилган хакерлик ҳужумига алоқадор эканини кўрсатди», - дейилади Қатар ҳукумати баёнотида.
Қатардагиларнинг таъкидлашича, Америка нашрининг мақоласи «киберҳужум ҳолатини аниқ исботлайди».
БААнинг АҚШдаги элчиси эса бу мақолани ёлғон, деб атаган.
Мавзуга оид
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
11:24 / 29.08.2024
ОАВ: БАА банклари Хитой электроникаси учун Россиядан тўловларни блокламоқда
14:42 / 20.08.2024