Видео: Путин вазирларни музқаймоқ билан меҳмон қилди
Россия президенти Владимир Путин Жуковский вилоятида халқаро авиакосмик салон (МАКС) очилишида қатнашмоқда.
Тадбир давомида Путин шаҳарни айланди ва у ерда музқаймоқ сотаётган қизни кўриб қолди. Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу, «Ростех» раҳбари Чемезов ва Сергей Ивановни меҳмон қилган.
- Бизни нима билан меҳмон қиласиз, - деб сўраган Путин сотувчи қиздан. - Музқаймоқ билан, - жавоб берган қиз. - Пломбир бор. Стаканлиги 60 рубль, қуйиб бериладигани 80 рубль. Кубандан келтирилган музқаймоқ ҳам бор,- деб қўшимча қилди қиз. - Яхши қиз, бу ерда музқаймоқ егувчилар кўп,- деб ҳазиллашди Путин сотувчига 1000 рубль узатаётиб.
Путин нисбатан арзонроқ бўлган стаканли пломбирни танлаган. Ҳукуматнинг қолган раҳбарлари ҳам музқаймоқдан олишди. - Сизнинг бир йиллик фойдангиз қанча?,- деб сўради Путин «Ростех» раҳбаридан. - 80 миллиард,- жавоб берди у. - Унда бемалол музқаймоқ сотиб олишингиз мумкин экан,- дея барчани кулдирган Путин.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024