Apple’дан янгилик: энди тезкор хизматларни бармоқ излари ёрдамида чақириш мумкин
Apple компанияси тезкор хизматларни бармоқ изларининг маълум бир кетма-кетлиги ёрдамида чақириш усулига патент олди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
АҚШ патентлар ва товар белгилари бошқармаси реестрида эълон қилинган маълумотда айтилишича, янги функция “анъанавий усуллардан фойдаланиш имкони бўлмаганда” 911 рақамини териш имконини беради.
Шу тариқа, фойдаланувчи ҳаттоки жиноятчининг ёнида бўлганда ҳам, тезкор хизматларни чақириши мумкин. Масалан, 911 рақамини теришга буйруқ сифатида бармоқларнинг маълум бир кетма-кетлигидан (ўрта-жимжилоқ-ўрта) фойдаланиш мумкин, уларни дактилоскопик датчикка босиш лозим. Четдан фойдаланувчи қурилмани ишлатишга уринаётгандек тасаввур уйғониши мумкин.
Бундан ташқари, фавқулодда вазиятда бу функция фаоллаштирилганда, телефон аудио ёки видеони ёза бошлаши, шунингдек, қурилмада сақланувчи шахсий маълумотни яшириши мумкин.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
22:45 / 17.09.2024
Петербургда меҳнат мигрантларининг 7 мингдан ортиқ патенти бекор қилинди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024