Жамият | 13:12 / 19.07.2017
43708
2 дақиқада ўқилади

Газ учун икки карра тариф қўлланмайди

Norma.uz портали эксперти фуқароларни ўйлантираётган ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчига табиий газ учун тарифлар ҳақидаги саволга жавоб берди.

Май ойида табиий газни ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчилар жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб истеъмол қилинган газ учун тариф миқдорининг икки баравари бўйича ҳақ тўлашлари кераклиги эълон қилинганди. Бу Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон  “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мавжуд эди.  

Маълум сабабларга кўра, бу янгилик ажиотаж келтириб чиқарганди. Ҳужжатда фақатгина ҳисоблагичлар “Ўзтрансгаз” АК ҳисобидан харид қилиниши ва ўрнатилиши кўрсатилган эди. Компания шунча қисқа муддатда ҳисобга олиш ускуналарига бўлган аниқ эҳтиёжни аниқлаш ва ускунага эга бўлмаган барчага уни ўрнатиб беришга улгурадими?

Бироқ, давлат раҳбарининг 15.06.2017 йилдаги ПҚ-3060-сон қарори билан тариф миқдорининг икки баравари бўйича ставка тўғрисидаги норма бекор қилинди. Шу тариқа, ҳатто истеъмолчида газ ҳисоблагич бўлмаган тақдирда ҳам у кейинчалик оширувчи коэффициентларсиз тариф бўйича тўловни амалга оширади.

Мавзуга оид