Спорт | 12:45 / 20.07.2017
9851
2 дақиқада ўқилади

Мората: «Реал»га қайтмайман

«Челси»нинг янги футболчисига айланган Альваро Мората ўзининг лондонликлар клуби сафига ўтиши борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен жуда хурсандман. Пайшанба куни «Челси» сафида бўламан. Бу жамоа мени ҳамиша ҳайратга солган.

«Реал»га қайтаман деб ўйламайман. Бу қийин. Ҳозир бу ҳақида ўйламаяпман. Менда аниқ мақсад бор эди — жамоани ўзгартириш. Мавсумлар оралиғи ғалати ўтди, энди мен янги клубда тиббий кўрикдан ўтмагунимча хотиржам бўла олмайман.

Умид қиламанки, «Челси»да ҳаммаси яхши бўлади. Мен янада яхшироқ ўйнашим мумкин. Агар бундай ўйламаганимда, «Реал»дан кетмас эдим. Барчаси учун Зиданга миннатдорчилик билдирдим ва олдиндаги мавсумда унга омад тиладим.

Мен жамоа мухлисларига раҳмат айтаман. Улар яна бир марта мени қўллаб-қувватлашди. «Реал»га ҳамиша энг яхши тилакларимни билдираман», — дея Моратанинг сўзларини келтирган Marca.

Мавзуга оид