Жаҳон | 08:37 / 26.07.2017
8248
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Махфий хизмат ходими тасодифан ўзини отиб қўйди

АҚШ Махфий хизмати ходими тасодифан тўппончадан ўзига ўқ узди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

У тўппончани ўқлаётганда яраланган.

Махсус хизматнинг кутилмаган вазиятда жароҳат олган ходими шифохонага олиб кетилди. Айни дамда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ экани айтилмоқда.

Телеканалнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида бошқа ҳеч ким жабрланмаган.

Мавзуга оид