Жамият | 07:24 / 26.07.2017
24662
1 дақиқада ўқилади

Париж марказида Сена дарёси қирғоғига улкан кашалот "чиқиб қолди"

Фото: mashable

Франция пойтахти аҳолиси ва сайёҳларни Муқаддас она черкови яқинида жойлашган соҳилбўйига чиқиб қолган улкан кашалот жасади қўрқитиб юборди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда

Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, ҳақиқий кашалотникига ўхшаш бу "жасад" маҳаллий усталар томондан яратилган бадиий инсталляция бўлган.  

Маҳаллий аҳоли томондан "Моби Дик" романидаги персонаж шарафига Капитан Бумер деб аталган бу кашалот Сена дарёси қирғоғига Captain Boomer Collective деб номланган ижодий гуруҳ вакиллари томондан етказилган.

Айтиш жоизки, ушбу гуруҳ кашалотнинг бу моделини китлар ва инсонларнинг уларнинг яшаш муҳити – океанга ҳалокатли таъсири ҳақидаги маълумотни тарқатиш учун қўллаб келади.

 

Мавзуга оид