Алмазбек Атамбоев йиллик матбуот анжуманида Ўзбекистон ҳақида нималар деди?
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев анъанавий ёзги матбуот анжуманида бу йил ҳам қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди. 3 соат давом этган матбуот анжуманида Қирғиз Республикаси президенти Ўзбекистон билан боғлиқ қизиқ воқеани тилга олган.
«Демократлар ҳокимият тепасида бўлган чоғда АҚШ Давлат департаменти томонидан юргизилган сиёсатга ҳеч бир кўнглим исимаган. Уларнинг ҳарбий базасини чиқариб юборганимизда менга баъзи давлатлар Америка базалари ракета нишони остида эканлигини агар улар учирилса бизнинг одамларимиз жабр тортишини айтиб ўтишган эди. Ўзингиз биласиз, уларнинг Эрон билан ўзаро муаммолари бор эди.
2014 йилда марҳум Ислом Абдуғаниевич минтақада сув туфайли урушлар ҳам келиб чиқиши мумкинлигини гапиргани ёдингиздадир? Ўша йилнинг охирига келиб Ўзбекистонга АҚШ томонидан ҳар бирининг қиймати икки миллион долларга яқин бўлган 328 та зирҳланган машиналар топширилди. Мана демократиянинг қадри, демократларнинг лафзи қандай бўлишини билиб қўйинглар. Ўшанда мен уларга: «Агар сизлар демократия тарафдори экансизлар, нега у машиналарни бизга бермадингиз?» дея савол билан мурожаат қилган эдим», — деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев матбуот анжуманида.
Атамбоев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, дастлабки лойиҳага кўра Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли тўғри Торугартдан Жалолободгача ўтиши керак бўлган.
«Бу бизнинг лойиҳа эмас. У ерда бирорта бекат кўзда тутилмаган. Бу бизга керак эмас. ХХР раиси Си Жинпинг билан сўнгги учрашувимизда тубдан бурилиш ҳақида гаплашдик. Бизга фақат йўл қурилиши кераклиги учун йўл керак эмас, майли у қимматроқ бўлсин, лекин кейинчалик у бизники бўлиб қолиши керак. Биринчи келишув Асқар Акаев вақтида имзоланган — иқтисодиётга физикнинг кўзлари билан қаралган, ҳолбуки иқтисодчининг назари билан боқиш керак бўлганида», — деган Атамбоев.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки лойиҳага кўра Ўзбекистондан Хитойга борувчи темир йўл Қирғизистоннинг жанубий ҳудудлари орқали чамаси 200 км масофадаги чегараларни боғлаши керак бўлган. Лекин Қирғизистон ушбу темир йўлнинг мамлакат пойтахти Бишкек орқали ўтишини, лойиҳа деярли 500 км масофагача узайтирилиши талаб қилиб келади.
Матбуот анжумани давомида Қирғиз Республикаси президенти шу куни 60 ёшини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга оммавий ахборот воситалари орқали табрик йўллаган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
19:32 / 07.11.2024