Жаҳон | 20:20 / 27.07.2017
9321
2 дақиқада ўқилади

Британия Жанубий Хитой денгизига иккита энг янги авиаташувчи кемасини жўнатмоқчи

фото: AFP 2017 / Andy Buchanan

Буюк Британия кемалар қатнови эркинлигини таъминлаш бўйича операцияни амалга ошириш учун Жанубий Хитой денгизига иккита энг янги авиаташувчи кемасини жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 27 июлда Сиднейдаги нутқида Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон айтиб ўтди.

"Биз иккита ажойиб янги авиаташувчи кемаларимиз билан қиладиган биринчи иш – уларни кемалар қатнови  эркинлигини таъминлаш операциясини ўтказиш учун Жанубий Хитой денгизига жўнатамиз", деб айтган Жонсон.

Унинг айтишича, британ кемаларининг жўнатилишидан мақсад "жаҳон савдоси учун мутлақ зарур бўлган бу сув ҳудудларида кемалар қатнови эркинлиги ва халқаро тизим қоидаларига асосланган ишончни тасдиқлашдан" иборат.

Хитой ва минтақанинг бир қатор давлатлари – Япония, Вьетнам ва Филиппинда Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизларида денгиз чегаралари ва жавобгарлик ҳудудлари бўйича зиддиятлар мавжуд. Хитойнинг фикрича, Филиппин ва Вьетнам онгли равишда АҚШнинг қўллаб-қувватловини минтақада кескинликни қўллаб-қувватлаш учун қўллайди. 

Гаагадаги ҳакамлик судининг доимий палатаси 2016 йил июлда Филиппиннинг даъво аризаси бўйича Хитой Жанубий Хитой денгизида ҳудудий эътирозлар учун асосга эга эмаслиги қарорини чиқарган. Суд Спратли архипелагининг баҳсли ҳудудлари орол ҳисобланмаслиги ва иқтисодий ҳудудни ташкил қилмаслиги қарорига келган. Хитой эса суднинг бу қарорини тан олмаган.

Мавзуга оид