Ўзбекистон | 20:30 / 30.07.2017
13339
2 дақиқада ўқилади

Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

29 июль куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича тўққиз кун давом этган навбатдаги музокаралари якунига етди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон–Қирғизистон чегара чизиғининг позициялар мос келган алоҳида участкаларини баён қилиш борасидаги биргаликдаги ишлар давом эттирилди.

Музокаралар якунларига кўра баёнот имзоланди.

Учрашувлар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаевнинг Остона шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувида икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисида эришилган келишувларни амалга оширишнинг муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалалари бўйича делегациялари раҳбарлари Илҳом Неъматов ва Қурбонбой Искандаровнинг давлатлараро чегарани делимитация қилиш бўйича музокараларнинг бориши тўғрисидаги ахборотини тинглади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрида мазкур масала юзасидан Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разақов билан ҳам учрашди.

Мавзуга оид