Жамият | 17:47 / 31.07.2017
5653
1 дақиқада ўқилади

Яшнобод туманида 63 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди

Яшнобод туманида 30 июль куни Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан 63 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яшнобод туманида 30 июль куни 1970 йилда туғилган, ишламайдиган, Обишер кўчасида яшовчи Р.А. ўз уйида 63 туп «наша» ўсимлигини етиштирганлиги аниқланиб, ушланган. 

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид