Ўзбекистон | 18:49 / 01.08.2017
47854
1 дақиқада ўқилади

Саидкамол Хўжаев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Шавкат Мирзиёев Саидкамол Хўжаевни Марказий банк раиси ўринбосари лавозимидан озод этди. Бу маълумотни «Кун»га Марказий банкдаги манба тасдиқлади.

Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Саидкамол Хўжаев 2014 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раиси бўлган, 2016 йили Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарлигига тайинланган, шу йил июнида раиснинг биринчи ўринбосаридан оддий ўринбосарликка туширилганди.

Манба маълумотига кўра, Хўжаев «Агробанк»ка раҳбар этиб тайинланган. У бироз аввалроқ Зангиота тумани ҳокимлигига ўтказилган Абдуваҳоб Тамиқаев ўрнини эгаллайди.

Хўжаев банк тизимидаги фаолиятини 1997 йилда оддий мутахассисликдан бошлаган. 2003 йили Тошкент молия институтининг банк иши факультетини тамомлаган. 2007 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 

Мавзуга оид