Жамият | 09:12 / 02.08.2017
33766
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги машҳур кафелардан бирида ёнғин юз берди

Фото: Facebook/DRIVERS.UZ

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган "Angels Food" кафесида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2 август куни тунги соат 00:30лар атрофида юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувларга кўра, ёнғин кафенинг ён қисмида юз берган.

Ушбу ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳамда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, бу борада расмий хабар ҳам ҳозирча берилмади.

Фото: Facebook/DRIVERS.UZ
Фото: Facebook/DRIVERS.UZ

Мавзуга оид