Спорт | 22:32 / 03.08.2017
33522
1 дақиқада ўқилади

222 миллион евро! Неймар энди «Барселона» футболчиси эмас

Неймар энди «Барселона» футболчиси эмас. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, клуб ҳисобига футболчининг шартномасида кўрсатилган 222 млн евро келиб тушган. Энди футболчига «ПСЖ»га ўтиши учун тўсиқ йўқ. 

«Неймарнинг вакиллари «Барселона» офисига келди ва шартномани бир томонлама бузиш учун етарли бўлган 222 миллион еврони тўлади.

«Барселона» УЕФАга ушбу амалиётнинг барча жиҳатлари ҳақида маълумот йўллади», – дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ Франциядаги нашрларда, Неймар «Барселона» вакиллари бехабар ҳолда «ПСЖ» учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Ла Лига парижликларнинг Неймар учун таклиф қилган 222 млн евросини қабул қилмаслигини маълум қилди, кейинроқ ишга Франция профессионал футбол лигаси аралашди.

Мавзуга оид