Жамият | 10:36 / 05.08.2017
30931
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев топшириғи билан Қирғизистондаги ЙТҲда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди 

Фото: Super.kg

Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистондаги Бишкек-Балиқчи трассасида юз берган йирик ЙТҲ туфайли Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди. 

Кун.uz манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бортида тиббий ходимлар бўлган самолётини Тошкентга тезкор жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган ўн ёшли Игорь Орловни олиб келиш учун жўнатиш ҳақида буйруқ берди. Шунингдек, ЙТҲда жабрланган Ўзбекистоннинг яна беш нафар фуқароси ҳам олиб келинган.

Қайд этилишича, бугун соат 8:00 да самолёт Тошкент-Шарқий аэродромига қўнди. 

Аввалроқ Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхати Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинганди.

Мавзуга оид