Эрон: АҚШнинг Раққага зарбалари террорчиларга ёрдам бермоқда
Эроннинг Олий хавфсизлик кенгаши раиси Али Шамханийнинг айтишича, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Суриянинг Раққа шаҳрига бераётган авиазарбалари ҳудуддаги хавфсизлик даражасини камайтирмоқда ва террорчиликни мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар бермоқда.
5 августда Суриянинг SANA ахборот агентлиги Қизил Яримой жамиятининг маҳаллий бўлими бошлиғи ўринбосарига иқтибос келтирган ҳолда халқаро коалиция Раққадаги шифохонага фосфор бомбалари билан зарба берганини маълум қилган.
Шамханий Сурия бош вазири Имад Хамис билан Теҳрондаги учрашувда Вашингтонни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади ва коалиция мамлакатда Сурия ҳукумати розилигисиз ёки БМТ мандатисиз ҳаракат қилаётганини таъкидлаб ўтди.
"Ғарб давлатлари ва АҚШ террорчилик унсурларига қарши курашиш ўрнига террорчиликни мустаҳкамлаш ва минтақада хавфсизлик даражасини камайтириш йўналишидаги шубҳали чораларни кўрмоқда", деб айтган Шамханий.
Халқаро коалиция Сурияда фосфор ўқ-дориларини халқаро меъёрларга кўра ва тинч аҳолига нисбатан эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда қўллаётганини айтган. Фосфор бомбалари қўлланишини Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳам танқид қилиб чиққан.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024