Германия Суперкубоги. «Бавария» «Боруссия»ни енгиб, рекорд ўрнатди
Германия Суперкубоги учун баҳсда «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйнади. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Кристиан Пулишич Хави Мартинесдан тўпни олиб қўйди ва Свеном Ульрайх билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозанинг қуйи бурчагига жойлади. Бўлим давомида Роберт Левандовски ўнг қанотдан узатилган пасдан кейин «Боруссия» дарвозасини ишғол этди.
72-дақиқада эса Пьер-Эмерик Обамейянг катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кириб, Дембеле узатган пасни дарвозабон устидан ошириб ташлади - 2:1.
Аммо ўйин якунланиши арафасида Жошуа Киммихнинг зарбаси «асаларилар» дарвозабони Роман Бюркига тегиб, дарвоза тўридан жой олди 2:2.
Қўшимча бўлимларда дарвозаларга голлар киритилмади ва пенальтилар серияси бошланди.
Пенальтилар сериясида «Бавария» футболчилари омадлироқ чиқди — 5:4.
Шу тариқа «Бавария» олтинчи марта Германия Суперкубоги соҳиби бўлди ва бу рекорд натижа ҳисобланади. «Боруссия» ҳисобида 5 марта ғолиблик бор.
Германия Суперкубоги
«Боруссии» Д - «Бавария» 2:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0) пенальтилар бўйича 4:5
Голлар: 1:0 – 12 Пулишич, 1:1 – 18 Левандовски, 2:1 – 71 Обамеянг, 2:2 – 88, Бюрки (автогол).
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Загаду (Пасслак, 77), Пишчек, Бартра, Дауд (Роде, 46), Шахин, Дембеле, Кастро, Пулишич (Филипп, 90), Обамеянг.
Бавария – Ульрайх, Мартинес (Зюле, 60), Хуммельс, Рафинья, Толиссо (Саншеш, 84), Киммих, Видаль, Руди, Рибери, Мюллер (Коман, 67), Левандовски.
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (17), Загаду (53), Левандовски (69), Видаль (74), Роде (86), Пасслак (90).
Мавзуга оид
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
20:23 / 29.05.2024
Венсан Компани – «Бавария» бош мураббийи
17:58 / 25.05.2024
«Барселона» ва «Бавария»нинг янги мураббийлари маълум бўлди
17:31 / 19.05.2024