Фан-техника | 22:06 / 07.08.2017
13777
2 дақиқада ўқилади

Муаллақ кенгликда чўмилишга мўлжалланган махсус костюм ихтиро қилинди (видео+суратлар)

Бугунги кунда Марсни забт этишга тайёрлаш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларнинг доирасида нафақат космик кемали ракеталар ишлаб чиқилмоқда. Албатта, айнан шу вазифаларга кўпроқ эътибор ва маблағ йўналтирилмоқда. Шунга қарамай, бошқа, нисбатан кичикроқ, лекин муҳим лойиҳалар борлигини ҳам унутмаслик керак. Дарҳақиқат, Қизил сайёрага учиб боришнинг ўзигина етарли эмас. У ерга жойлашиш ва ўзига хос колонияни ташкил қилиш муҳим. Бунинг учун кўплаб турли буюмлар керак бўлади. Масалан, Сентрал Сент Мартинсни тугаллаган Кристен Лью Galactic Everyday устида ишламоқда. Dezeen шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Galactic Everyday лойиҳаси доирасида Марсда яшаш учун зарур бўлган кундалик вазифаларни бажаришга қаратилган асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилади. Лью бугунга қадар чўмилиш тизими ва термоназоратни амалга оширувчи адёлли вакуум-халатни ишлаб чиқарди. 

Чўмилиш тизими алоҳида диққатга сазовор. Одамлар Марсга саёҳат давомида муаллақ кенгликда бўлишади. Бундай шароитда ваннада чўмилишнинг имкони бўлмайди. Лью томонидан яратилган костюм бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради. У махсус трубкалар орқали сув билан тўлдирилади: шу тариқа космонавтлар костюмнинг ичидаёқ ювинишлари мумкин бўлади. 

Дарвоқе, NASA "ҳожатхона" масаласида ҳам жиддий ташвишда. Бу космик тадқиқотчилар олдида турган кундалик эҳтиёж муаммосини ҳал қилишга йўналтирилган танлов ўтказиш ва таклифлар орасидан учта энг салоҳиятлисини танлаб олиш имконини берди. 

Мавзуга оид