«Реал» – УЕФА Суперкубоги соҳиби
УЕФА Суперкубоги учун «Реал» ҳамда «Манчестер Юнайтед» ўртасида ўтказилган ўйин ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган учрашув 2:1 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйинда дастлабки голни Каземиро 24-дақиқада киритди. 52-дақиқада Иско орадаги фарқни 2тага етказди. Орадан 10 даиқиқа ўтиб, Лукаку жамоасининг ягона голини киритди.
Шу тариқа «Реал» ўз тарихида 4-маротаба УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
Реал Мадрид – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 24 Каземиро, 2:0 – 52 Иско, 2:1 – 62 Лукаку.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско (Васкес, 74), Модрич, Бэйл (Асенсио, 74), Бензема (Роналду, 83).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Дармиан, Валенсия, Эррера (Феллайни, 56), Матич, Мхитарян, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Лингард (42), Карвахаль (84), Рамос (86), Рэшфорд (90).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024
«МЮ»даги учинчи мавсум: Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?
02:06 / 15.08.2024