Жаҳон | 21:21 / 10.08.2017
6729
1 дақиқада ўқилади

Испанияга қайиқда келган муҳожирлар ҳар томонга қочиб кетдилар

Фото: СС0 Public Domain

Африкалик муҳожирлар бўлган қайиқ куппа-кундуз куни Испаниянинг Плайя-де-лос-Алеманес курорти пляжига етиб келиб, у ерда дам олаётганларни қўрқитиб юборди, деб хабар бермоқда BBC News.

Шимолий Африкадан бўлган 30 га яқин муҳожир пляжга дамланган қайиқда келгач, ундан сакраб тушиб, қуруқликка қараб қочишган. Пляжда бир нафаргина полициячи навбатчилик қилгани сабабли уларни тўхтатишнинг иложи бўлмаган.

Дам олувчилардан бири томондан суратга олинган ушбу ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.

Муҳожирлар Испанияга етиб келиш учун Гибралтар бўғозини кечиб ўтишган. Айни вақтда улар қаердаликлари номаълумлигича қолмоқда. 

Мавзуга оид